Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энг ҳалокатли саратон касалликларидан бирининг аломатлари аниқланди

Энг ҳалокатли саратон касалликларидан бирининг аломатлари аниқланди

Фото: «Solenka.info»

Колумбия университети (AҚШ) олимлари ошқозон ости бези саратонини ўз вақтида аниқлай оладиган белгиларни маълум қилишди. Тадқиқот ColumbiaSurgery сайтида эълон қилинган.

Илк аломатлари сезилмасдан ривожланади. Шунинг учун беморлар кўпинча касаллик ва унинг хавфини билишмайди. Бу ошқозон ости безининг ўзига хос жойлашуви билан изоҳланади: ўсимта йиллар давомида оғриқсиз ўсиши мумкин.

Муаллифларнинг сўзларига кўра, тери ва кўз оқининг сарғайиши касалликка хос белгилардан биридир. Қонда сафро (билирубин) компоненти тўпланади. Уни жигар эскирган қизил қон таначалари парчаланиш маҳсулоти сифатида ишлаб чиқаради ва кейин организмдан чиқарилади.

Ошқозон-ичак йўли фаолияти бузилиши (қорин оғриғи, ич кетиши, кўнгил айниши) ҳам тез-тез учрайди. Хатарли ўсмадан бир неча ҳафта давомида белнинг ўрта ва пастки қисмидаги ўткир оғриқлар огоҳлантириши мумкин. Гап шундаки, ўсма катталашиб, қўшни аъзоларни эза бошлайди.

Бундан ташқари, тўсатдан диабет меъда ости бези ишламай қолиши ҳақида сигнал беради ва айниқса, саратон касалликларига олиб келиши мумкин. Кўпинча ўсмаси бўлган беморлар бирдан озиб кетишади: одатда бу функционал ферментлар етишмаслиги билан боғлиқ бўлади.

Ошқозон ости бези саратони катта ёшли аҳоли орасида энг кўп учрайдиган онкологик касалликлар бўйича олтинчи ўринда туради. 2020 йилда дунёда саратоннинг бу туридан ўлим даражаси 93,99 фоизни ташкил этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг