Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юрак ва овқатни ҳазм қилиш  фаолияти учун энг фойдали сабзавот маълум қилинди

Юрак ва овқатни ҳазм қилиш  фаолияти учун энг фойдали сабзавот маълум қилинди

Фото: Xabar.uz

Америкалик парҳезшунос Стефани Маккерчернинг фикрича, карамни истеъмол қилиш овқат ҳазм қилиш тизими учун ниҳоятда фойдали. Бундан ташқари, ушбу сабзавот юрак мушакларининг тўғри ишлаши учун масъул бўлган калийга ҳам бой.

Соғлом овқатланиш бўйича мутахассисга кўра,  карам таркибида кўп миқдорда бириктирувчи тўқималар бор ва у ичак микробиомасига ижобий таъсир кўрсатади.

Шу билан бирга, карам С витаминига ҳам бой: у организмда калцийнинг ўзлаштирилиши ва темирнинг сўрилишинини яхшилайди, холестерин миқдорини камайтиради.

Бундан ташқари, карам калий ва А витаминига бой эканлиги таъкидланган. Калий юрак мушакларининг қисқаришида иштирок этиб, қон босими барқарорлигини таъминлайди. А витамини эса иммунитет, кўз ва тери саломатлиги учун муҳим аҳамиятга эга.

 

 

 

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг