Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёда биринчи марта уриб турган юрак кўчириб ўтказилди

Дунёда биринчи марта уриб турган юрак кўчириб ўтказилди

Иллюстратив фото

Италиянинг Падуя шаҳрида дунёда биринчи марта уриб турган юрак кўчириб ўтказилди.

Шаҳар шифохона-университет бошқармаси ушбу амалиётни инқилоб, дея таърифлади. Бундай амалиёт шифокорларга юрак трансплантацияси натижаларини яхшилаш ҳамда назорат остидаги орган тўхтаб қолишининг олдини олиш имконини беради.

«Шу тариқа юракни жойидан олиш ва кўчириб ўтказиш жараёнида ишемик ва реперфузион шикастланишларга барҳам берилади, юрак функцияларининг операциядан сўнг тез тикланиши таъминланади», — дейилади хабарда.

Падуя шифохона-университет бошқармаси маълумотига кўра, бемор айни пайтда ўзини яхши ҳис этмоқда. Унга тез орада уйига кетишига рухсат берилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг