Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энг арзон ва энг қиммат гўшт қайси ҳудудларда сотилиши аниқланди

Энг арзон ва энг қиммат гўшт қайси ҳудудларда сотилиши аниқланди

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси бозорлардаги нарх-навони ўрганди. 

2022 йил 21 апрел ҳолатига кўра:

Мол гўшти 45 000 сўмдан – 85 000 сўмгача 

Энг арзон нарх Қорақалпоғистон Республикаси  марказий деҳқон бозори ва Тошкент  шаҳридаги марказий бозорларда кузатилди. Ушбу бозорларда 1 кг. мол гўштининг нархи 45 000 сўмдан – 49 000 сўмгача сотилмоқда.

Бир килограмм мол гўшти учун энг қиммат нарх Қашқадарё вилояти, Самарқанд вилояти,Тошкент вилояти марказий деҳқон бозорида кузатилди – 1 кг. мол  гўшти – 75 000 дан 85 000 сўмгача

Қўй гўшти 40 000 сўмдан – 86990 сўмгача 

Энг арзон нарх 1 кг. қўй гўшти учун Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро вилояти, Жиззах вилояти марказий бозорларида қайд этилди. Бу ерда сиз 1 кг қўй гўштини 40 000 дан 45 000 сўмгача харид қилишингиз мумкин.

Энг қиммат нарх бу ҳафтада Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилояти марказий деҳқон бозорида кузатилди – 1 кг. қўй гўшти – 86990 сўмдан 80 000 сўмгача. 

Товуқ гўшти 10 000 сўмдан – 38 000 сўмгача 

Энг арзон нарх Қорақалпоғистон марказий деҳқон бозори ҳамда Хоразм Урганч Марказий деҳқон бозорида қайд этилди – 10 000 сўмдан – 15 000 сўмгача.

Энг қиммат нархдаги товуқ гўшти эса Тошкет шаҳар Марказий деҳқон бозори, ҳамда Самарқанд вилояти Марказий деҳқон бозорларида кузатилди – 30000 – 38000 сўм.

Гуруч 3 000 сўмдан – 17 000 сўмгача 

Энг арзон нарх Қорқалпоғистон деҳқон бозори ва Хоразм вилояти, Жиззах вилояти Марказий бозорларида қайд этилган – 3000 – 6 000 сўм.

 Энг қиммат нарх Тошкент вилояти, Сирдарё вилояти, Навоий вилояти марказий деҳқон бозорида кузатилган – 16 000 – 17 000 сўм.

 Ўсимлик ёғи 16 000 сўмдан – 25 500 сўмгача 

Энг арзон ўсимлик ёғи Фарғона вилояти, Хоразм вилояти, Бухоро вилояти марказий бозорларида кузатилди. Бу ерда сиз ўсимлик ёғини 16 000 сўмдан – 17 000 сўмгача харид қилишингиз мумкин.

Энг қиммат нарх Тошкент вилояти Марказий деҳқон бозорида қайд этилган – 23 000 дан 25 500 сўмгача.

Ун (Маҳаллий олий навли ун) 2800 сўмдан – 11 000 сўмгача

Энг арзон нархдаги маҳаллий олий навли ун Қорақалпоғистон Республикаси,Андижон вилояти,Фарғона вилояти Марказий деҳқон бозорида кузатилди. Бу ерда сиз 1 килограмм маҳаллий олий навли ун учун 2 600 сўмдан-3000сўмгача тўлашингиз зарур бўлади.

Энг қиммат нарх 1 килограмм олий навли ун Тошкент вилояти Марказий бозорида қайд этилди – 11000 сўм.

Маҳаллий 1-навли ун 1500-9000 сўмгача

1-навли уннинг килограмми учун энг арзон нарх Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон ва Наманган вилояти деҳқон бозорларида қайд этилди — бу сумма 2600-2800 сўмни ташкил қилмоқда.

1-навли уннинг килограмми учун эса энг қиммат нарх Тошкент вилояти Марказий деҳқон бозорида кузатилди – 9000 сўмгача.

Шакар 8000 сўмдан – 13 500 сўмгача 

Энг арзон нарх Қорақалпоғистон Республикаси ва Жиззах вилояти Марказий деҳқон бозорида кузатилди – 8000 – 8500сўм. 

1 кг шакар учун энг қиммат нарх Сурхондарё вилоятида кузатилиб,13 500 сўмгача кўтарилган.

 Тухум 600 сўмдан – 1500сўмгача 

Республикамиз бозорларида 1 дона товуқ тухум учун энг арзон нарх Андижон вилояти, Наманган вилояти, Хоразм вилояти марказий деҳқон бозорларида  кузатилди 600 - 700 сўмдан харид қилишингиз мумкин.

1 дона тухум учун энг қиммат нарх пойтахтимизнинг деҳқон бозорларида қайд этилди — 1500 сўм.

Картошка 2500 сўмдан – 15 000 сўмгача 

Энг арзон нарх Қорақалпоғистон Республикаси марказий деҳқон бозори, Жиззах вилояти деҳқон бозори, Тошкент вилояти марказий деҳқон бозорида қайд этилди – 2500-2800 сўмдан сотилмоқда.

1 килограмм картошка учун энг қиммат нарх Тошкет шаҳри деҳқон бозорида кузатилди –15000сўмгача кўтарилган.

Помидор 10000 сўмдан – 26950 сўмгача

Энг арзон нарх Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах вилояти, Хоразм вилояти марказий деҳқон бозорида кузатилди -10000сўмдан – 12000 сўмгача.

Энг қиммат нарх эса Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри деҳқон бозорларида қайд этилди – 26000-26950 сўмгача сотилмоқда. 

Пиёз 1000-7000 сўмгача

Энг арзон нарх Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон ва Наманган вилоятлари Марказий деҳқон бозорида кузатилди -1000-1500сўмгача.

Энг қиммат нарх 1 кг пиёз учун Навоий вилояти деҳқон бозорида қайд этилди –7000сўмгача сотилмоқда. 

Бодринг 4000-30000 сўмгача

Энг арзон нарх Қорақалпоғистон Республикаси ва Фарғона вилояти Марказий бозорларида кузатилди- 1 кг бодринг 4000 сўмдан.

Энг қиммат нарх-Тошкент шаҳри Марказий бозорларида бўлиб-30000 сўмгача бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг