2019 йилдан бошлаб ФҲДЁ томонидан бериладиган гувоҳномалар электрон тўлдирилади
2018 йил 26 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Гербли rувоҳномалар шаклларини такомиллаштириш ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларининг аҳолига кўрсатаётган хизматлари сифатини яхшилаш тўғрисида»ги қарори имзоланди.
Давлат хизматлари агентлигининг Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими «Xabar.uz»га маълум қилишича, ушбу қарорга кўра, тизимга бир қатор ўзгаришлар киритилади.
Хусусан, қарорнинг 4-бандига асосан, 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик ва ўлим ҳақидаги гувоҳномалар бланкаларини (гербли гувоҳномалар) қўлда тўлдириш бўйича талаблар бекор қилинади ва уларни ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда фақат босма ҳарфларда тўлдириш тартиби жорий этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter