Энди янги қурилган уйлар «коробка» ҳолатида топширилмайди —вазир ўринбосари
Эндиликда янги қурилган уйлар «коробка» ҳолатида топширилмайди. Бу ҳақда АОКАда ўтаётган матбуот анжуманида Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Ҳидоятов маълум қилди.
«Аҳолига янада қулай шарт-шароит яратиш мақсадида нормативларга ўзгаришлар киритилди. Бундан кейин уйлар «коробка» ҳолатида топширилмайди. Бу тартиб-тамойил 3 ойдан кейин, апрелдан кучга киради.
Пудрат ташкилотлари қуриб топшираётган барча уйларнинг 100 фоиз деворлари, коммуникация тармоқлари тортилган бўлади».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter