Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энди Хоразмда туризм полициясини «Google Maps» орқали топса бўлади

Энди Хоразмда туризм полициясини «Google Maps» орқали топса бўлади

Фото: «Xabar.uz»

Хоразмда туризм намойиши ва инфратузилмаси объектлари ҳудудида чет эл ва маҳаллий сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш билан бирга, уларга қўшимча қулайликлар яратиш борасида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходими Д.Султоновнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, энг сўнгги яратилган қулайликлардан яна бири бу, Хоразм вилоятига келган чет эл ва маҳаллий сайёҳлар Хива шаҳридаги Ичан қалъа давлат музей қўриқхонаси ҳудудида фаолият олиб бораётган Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари ҳамда улар жойлашган манзилни ҳеч қандай қийинчиликларсиз интернет орқали топиб бориш имкониятига эга бўлишганлигидир.

Бундай имкониятга Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасининг мажмуа ҳудудида жойлашган манзили, телефон рақамлари, расмий сайти ва иш вақти тўғрисидаги маълумотларни «Google Maps» электрон хариталар тизимига киритилиши билан эришилди.

Эндиликда Хива шаҳрига келган чет эллик ва маҳаллий сайёҳлар Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларини бевосита гид-таржимонлар ва маҳаллий аҳоли ёрдамисиз «Google Maps» электрон харитасидаги маълумотлар ёрдамида топишлари мумкин.

Бундан кўзланган мақсад чет эл ва маҳаллий сайёҳлар билан тўғридан-тўғри мулоқотга киришиш орқали ёрдамга муҳтож сайёҳларга тезкорлик билан амалий ёрдам кўрсатишни таъминлаш ва бу орқали уларда юртимиз тўғрисида ижобий фикрлар шакллантиришга эришишдир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг