Энди ўқувчилари яхши натижа кўрсатган мактаб ходимларига 40 фоизгача устама берилади
Ўзбекистонда 2024/2025 ўқув йилидан сифатли таълимда ижобий натижалар кўрсатаётган мактаблар раҳбарияти ва ўқитувчиларига 40 фоизгача устама берилади. Бу ҳақда Ҳукуматнинг жорий йил 6 май куни имзоланган 263-қарорида гап боради.
Унга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб ўқитиш ва билимни баҳолашнинг янги тартибини самарали жорий этган, ўқувчилари ижобий кўрсаткичларни қайд этган мактаблар раҳбарияти ва ўқитувчиларига устама бериш тартиби жорий қилинади.
Раҳбарияти ва ўқитувчилари рағбатлантиришга тавсия этилган умумий ўрта таълим мактаблари рўйхати ҳар ўқув йили якунида эълон қилинади ҳамда кейинги бир ўқув йили давомида ушбу мактабнинг ўқувчиларига мазкур қарорга мувофиқ раҳбарияти ҳамда ўқувчиларнинг тариф ставкасига нисбатан 40 фоизгача устама берилади.
Бундан ташқари 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб ўқитиш ва билимни баҳолашнинг янги тартиби жорий этилган республикадаги 500 та мактабнинг ҳар бирига 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб 2 тадан мактаб бириктирилиб, янги тизимнинг қамрови кенгайтирилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter