Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энди навбат туберкулёзгами?

Энди навбат туберкулёзгами?

Фото: «Wikipedia»

Коронавирус пандемияси ортидан дунё бўйлаб қўйилган чекловлар сабабли кейинги йилларда миллионлаб инсонлар сил касаллиги (туберкулёз)ни орттириб олишлари мумкин, дейилади CNBC хабарида.

«Stop TB Partnership» ҳисоботига кўра, 2020-2025 йиллар оралиғида, ташхис ва етарлича даволаниш олмагани учун, қўшимча 6,3 млн. киши сил касаллигини орттириб олиши мумкин. Ва энг даҳшатлиси, шундан 1,4 млн.таси ўлимга олиб келади.

Лондон империя коллежи, Avenir Health, Жон Ҳопкинс университети ҳамда АҚШ Халқаро ривожланиш агентлиги биргаликда ўтказган тадқиқот уч ойлик изоляция ва ундан кейинги 10 ойлик тикланиш даврини ўз ичига олади. Тадқиқотда коронавирус инфекцияси кенг тарқаган мамлакатлардан учтаси — Ҳиндистон, Кения ва Украина маълумотлари олиниб, бутун дунё учун ўртача кўрсаткичлар чиқарилди.

ЖССТ маълумотларига кўра, туберкулёз «ўлим келтирувчи энг юқумли касаллик» бўлиб, ҳар йили 10 млн. киши уни юқтириб олади ва бир йилда ўлим ҳолатлари 1,5 млн.тани ташкил этади. Силни бактерия қўзғайди, у ўпка касаллиги. Касалликни антибиотиклар ёрдамида даволаш мумкинлиги, самарали муолажа воситалари борлиги назарда тутилса, унга қарши курашишнинг энг яхши йўли сифатида имкон қадар кўпроқ инсонларни текшириб, тест олиш таклиф этилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг