Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энди ҳамма йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги тўғрисида хабар бериши мумкин

Энди ҳамма йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги тўғрисида хабар бериши мумкин

Маълумотларга кўра, биринчи ойда мазкур бўлим тест режимида ишлайди.

Фото: «Sputnik»

Пойтахтда йўл ҳаракати қоидаларининг бузилганлиги ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ веб-сайти орқали хабар бериш мумкин бўлади. Бу ҳақда «Спутник» хабар бермоқда.

2018 йилнинг 5 март кунидан бошлаб йўл ҳаракати ҳавфсизлиги бошқармасининг сайтида «мобил мухбир» номли махсус бўлим ишга туширилиши режалаштирилган. Унинг ёрдамида фойдаланувчилар ҳар қандай қоидабузарлик ҳақидаги фото ва видеони жойлаштиришлари мумкин.

Маълумотларга кўра, биринчи ойда мазкур бўлим тест режимида ишлайди.

Шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари бу материалларни ҳуқуқбузарликларга қарши далил сифатида кўриб чиқадилар. Муҳими, фото ва видеоёзувларда қоидани бузган автомашинанинг рақами бўлсин. Бу вазифани бир мунча осонлаштиради. Хабар юборган муаллиф эса аноним бўлиб қолиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг