Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эммануэль Макрон: «Россия Ғарб демократиясини барбод қилишга уринмоқда»

Эммануэль Макрон: «Россия Ғарб демократиясини барбод қилишга уринмоқда»

Мюнхень Хавфсизлик конференциясида Франция президенти Эммануэль Макрон Россия ижтимоий тармоқларни манипуляция қилиш ва сайловларга таъсир ўтказиш орқали «Ғарб демократияси»ни барбод қилишга уринишда давом этишганини айтди. Бу ҳақда «France 24» хабар берди.

«Россия кейинги йилларда ҳар қандай сайловларда актёрдек ғарб демократиясига зарар етказишда давом этди», қўшимча қилди у.

Эммануэль Макрон, манипуляция Россиянинг ҳуқуқи эмаслигини таъкидлади. Шунингдек у Трамп ҳокимиятининг ҳам Европа сайловларига аралашмасликка чақирди.

«Мен мен русларга қарши эмасман, мен, шунчаки, европаликман!», деб таъкидлади у.

Европа ва Россия ўртасидаги низолар ҳақида тўхталган Франция президенти расмий Москвани муросага чақирган.

Россия Президентининг матбуот котиби Песков Макроннинг Россиянинг Франциядаги сайловларга «таъсир ўтказишга уриниши» ҳақидаги баёнотига жавоб берди.

Кремль вакили Россия бошқа мамлакатларнинг ишларига аралашмаслигини таъкидлади.

«Россия ўз ички ишларида бошқа давлатларга мутлақо имкон бермайди. Шу ўринда биз ҳам бошқа давлатлар аралашмаймиз», деди Песков.

Эслатиб ўтамиз, Россия Европанинг иқтисодий санкцияларига учрамоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг