Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Элнур Абдураимов кучли рақибни мағлуб этди

Элнур Абдураимов кучли рақибни мағлуб этди

Токио Олимпиадасининг бокс баҳсларида -63 кг вазн тоифасида Элнур Абдураимов қийин ғалабага эришди.

Унга мўғулистонлик кучли боксчи – Чинзориг Баатарсухин рақиблик қилди. Элнур аниқроқ ҳаракат қилиб ғалабани ўзиники қилди – 4:1.

Маълумот учун, ушбу боксчилар яқинда Осиё чемпионатида дуч келишган ва унда муғилистонлик ғалаба қозонганди.

Бу Токио Олимпиадасидаги ўзбек боксчиларимиз иштирокидаги иккинчи жанг бўлди. Биринчи жангда куни кеча Санжар Турсунов ютқазиб қўйганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг