Электр ва газ ўғирлиги энг кўп қайси вилоятларда кузатилгани айтилди
Жорий йилнинг июл ойида 573 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бунда 37,6 млн метр куб табиий газ (28 млрд 200 млн сўм) ва 22,8 млн кВт⋅соат электр энергияси (11 млрд 800 млн сўм) талон-торож қилиниши натижасида тизимга 40 млрд сўм зарар келтирилган.
Ноқонуний фойдаланишнинг энг кўп ҳолатлари эса Андижон, Самарқанд, Навоий ва Тошкент вилоятлари ҳиссасига тўғри келгани айтилди.
Энергетика вазирлиги ҳисоб-китобларига кўра, ушбу ҳажмдаги табиий газ ёз мавсумида 188 мингта хонадоннинг бир ойлик, электр энергияси эса 114 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.
Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter