Экзит-полл: Болгариядаги сайловларда амалдаги президент ғалаба қозонмоқда
Маркет Линкс сўров агентлиги томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, Болгариянинг амалдаги президенти сайловларда Румен Радев 50,05 фоиз овоз олди ва биринчи турда ғалаба қозонди. Бу ҳақда BTV телеканали орқали маълум қилинди.
Шу билан бирга, Маркет Линкс томонидан берилган маълумотларга кўра, сайлов участкалари ёпилишидан бироз олдин Радев 50 фоиз овоз тўплай олмаган.
Агар овозларни санаб чиқиш тугагандан сўнг Радевни қўллаб-қувватловчилар 50 фоиздан паст бўлса, президентлик сайловларининг иккинчи босқичи 21 ноябр куни бўлиб ўтади.
Бунда амалдаги давлат раҳбарига Атанас Гержиков рақиб бўлади, у, дастлабки натижаларга кўра, иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
14 ноябр куни Болгарияда президентлик сайлови билан бир қаторда бу йилги учинчи парламент сайлови ҳам бўлиб ўтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter