Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эквадордаги энг йирик қамоқхона раҳбари ўлдириб кетилди

Эквадордаги энг йирик қамоқхона раҳбари ўлдириб кетилди

Фото: LaRepublica.pe

Эквадордаги энг йирик қамоқхона директори вазифасини бажарувчи Мария Икаса номаълум шахслар томонидан ўлдириб кетилди. Гуаякил полицияси воқеа ҳақида X ижтимоий тармоғида хабар берди.

Полиция терговни бошлаб, жиноятчиларни аниқлашга киришган.

El Universo газетаси ёзишича, Гуаякил вилоятида жойлашган El Litoral қамоқхонаси (Гуаяс №1 пенетенциар маркази) директори в.б. Мария Икаса кетаётган автомобилни номаълум шахслар ўққа тутган. Икаса йўловчи ўриндиғида бўлган.

Сўнгги йилларда Эквадорда жиноятчилик кескин ўсиши кузатилмоқда. 2023 йил июлида, бир куннинг ўзида бир нечта исён кўтарилгани сабабли, мамлакатнинг барча қамоқхоналарида 60 кунлик фавқулодда вазият жорий этилганди. 9 январ куни Эквадор президенти Даниэл Нобоа мамлакатда ички қуролли низо мавжудлигини тасдиқловчи фармонга имзо чекиб, 22 та жиноий гуруҳни йўқ қилишни буюрганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг