Экстремистик саҳифа ва материалларнинг янги рўйхати эълон қилинди
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2021 йил 24 декабрдаги ҳал қилув қарорига кўра, ижтимоий тармоқларга жойланган бир қатор материаллар экстремистик материаллар деб топилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек, ушбу материалларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тарқатиш, намойиш этиш ҳамда сақлаш тақиқланди.
«Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддасига мувофиқ, тақиқланган ташкилотлар (материаллар)нинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг веб-сайтида эълон қилинмоқда.
Жиноят кодексининг 244(1)-моддасига асосан ушбу материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Тўлиқ рўйхат билан Адлия вазирлигининг расмий веб-сайти ҳамда Очиқ маълумотлар портали орқали танишишингиз мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter