Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Экспорт агентлиги Савдони ривожлантириш компанияси сифатида қайта ташкил этилади

Экспорт агентлиги Савдони ривожлантириш компанияси сифатида қайта ташкил этилади

Ўзбекистонда экспортни қўллаб-қувватлаш тизими ўзгаради. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев бугунги йиғилишда қайд қилиб ўтди.

Шунингдек, Жаҳон савдо ташкилоти талаблари асосида Экспорт агентлиги Савдони ривожлантириш компанияси сифатида қайта ташкил этилиши маълум қилинди.

«Янги тизимга мувофиқ, Инвестиция вазирлиги чет элдаги қайси бозорда қандай маҳсулотлар харидоргир эканини аниқлайди. Уларга кириш учун ҳукуматлараро келишувларга эришади.

Савдо-саноат палатаси эса тадбиркорларга янги бозорлар талабларига мослашишга кўмаклашади», – деди давлат раҳбари.

Таъкидланишича, Савдони ривожлантириш компанияси берадиган субсидия, кредит ва ёрдамлар янги тадбиркорлик рейтинги асосида, энг аввало, юқори қўшилган қийматли маҳсулот билан янги бозорларга чиқаётган экспортчиларга ажратилади.

Йиғилишда мутасаддиларга 1 мартдан ушбу тизимни жорий қилиш топширилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг