Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Экспертиза Пригожиннинг ўлими бўйича баёнот берди

Экспертиза Пригожиннинг ўлими бўйича баёнот берди

Молекуляр генетик экспертиза натижаларига кўра, Россиянинг Твер вилоятидаги авиаҳалокатда ҳалок бўлган барча 10 кишининг шахси аниқланди, улар парвоз варақасида кўрсатилган рўйхатга тўғри келади. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси хабар бермоқда.

Ўтган чоршанба куни «Вагнер» ҳарбий компанияси раҳбари Евгений Пригожин ва унинг ёрдамчиси Дмитрий Уткин бўлган хусусий самолёт Москвадан Санкт-Петербургга учаётган чоғида ҳалокатга учраганди.

Парвоз варақасига кўра, ҳалокатга учраган рейс йўловчилари Сергей Пропустин, Евгений Макарян, Aлександр Тотмин, Валерий Чекалов, Дмитрий Уткин, Николай Матусеев ва Евгений Пригожин бўлган.

Экипаж аъзолари - командир Aлексей Левшин, иккинчи учувчи Рустам Каримов ва стюардесса Кристина Распопова бўлган.

Пригожин шу йилнинг 24 июн куни Россияда ҳарбий исён кўтариб омма эътиборига тушганди.

Кўпчилик Ғарб ОАВлари Пригожин ўлими ортида шахсан президент Владимир Путин турганини иддао қилмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг