Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Покистон собиқ бош вазири 14 йилга қамалди

Покистон собиқ бош вазири 14 йилга қамалди

Фото: «AA»

Лаҳор Олий суди Покистоннинг ҳибсда бўлган собиқ бош вазири Имрон Хонни коррупция иши бўйича 14 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Унинг рафиқаси Бушра Биби етти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди, дея хабар бермоқда Accosiated Press

Суд маълумотларига кўра, Хон ва унинг рафиқаси бош вазирлик даврида пул ювишда ёрдам бериш эвазига кўчмас мулк бошлиғи Малик Риаздан ер участкасини олган. Собиқ бош вазир ҳам худди шу активлардан Риазга пул тўлаш учун маблағ ажратган.

Бу Имрон Хоннинг 2022 йилда истеъфога чиққанидан бери бешинчи ҳукм. У аввал коррупция, давлат сирларини ошкор қилиш ва никоҳ қонунларини бузганликда айбдор деб топилган. Аксарият айбловлар учун қамоқ муддати бир хил бўлиб, 14 йилни ташкил этди. Бироқ, кейинчалик баъзи айбловлар олиб ташланди.

2024 йил декабрида Хоннинг «Адолат ҳаракати» партияси тарафдорлари Исломободда унинг озод этилишини талаб қилиб, оммавий норозилик намойишларини ўтказдилар. Намойишчилар Хонга қарши иш сиёсий сабабларга кўра, деб ҳисоблайди.

Хоннинг ўзи бир неча бор Покистон мухолифати ва Вашингтонни уни ағдариш учун тил бириктирганликда айблаган. Унинг сўзларига кўра, бунга Хитой ва Россия билан ҳамкорликка йўналтирилган ташқи сиёсат курси сабаб бўлган.

Имрон Хон 2018 йилдан 2022 йилгача Покистон бош вазири лавозимида ишлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг