Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эҳтиёт бўлинг: қалбаки пуллар!

Эҳтиёт бўлинг: қалбаки пуллар!

Фото: «Xabar.uz»

Ангренлик Э.А.ни чув туширдилар. Тумандаги мол бозорда икки бош қўйини 2,9 миллион сўмга сотиб олган фуқаролар (1 дона 100 минг сўмлик ва 57 дона 50 минг сўмлик купюрадаги) қалбаки пул тутқазиб кетишибди.

Пуллар қалбаки эканлиги қачонки, улар қўлдан қўлга ўтиб, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими ходимлари  томонидан ўрганилганида аниқланди.

Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Департаментнинг Паркент туман бўлими ходимлари яширин «пул цехи»ни аниқлагани хабари берилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг