Эгизаклар катта спорт билан бир кунда хайрлашишди — Брайанлар
Профессионал спортдаги 22 йиллик фаолиятдан сўнг 42 ёшли эгизак теннисчилар Боб ва Майк Брайанлар ўз фаолиятларига якун ясашди.
Америкалик эгизаклар биргаликда 1100 дан ортиқ ўйинда ғолиб чиқишган, 119 та совринни қўлга киритишган, олимпия чемпионлари бўлишган.
Боб «Улкан тож» турнирларида 23 марта совриндор бўлган, шундан 16 таси жуфтликда, 7 таси микстда, Майкнинг бу турнирдаги совринлари 22 та: 18 таси жуфтликда, 4 таси микстда.
Майк Брайан жуфтликларда 123 та совринни қўлга киритиб, 506 ҳафта давомида дунёнинг энг кучли ракеткаси мақомини сақлаб қолиб рекорд ўрнатган. Унгача жуфтликда ўйновчи ҳеч бир теннисчи бу натижага эришмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter