ЕЧЛ: барча иштирокчилар маълум бўлди, бугун қуръа ташланади
УЕФА жорий мавсумининг умумий босқичида қатнашадиган барча 36 жамоанинг номи аниқ бўлди. Катта турнирнинг қуръа ташлаш маросими бугун, 29 август куни бўлиб ўтади.
ЕЧЛ саралаш босқичининг сўнгги кун ўйинларида «Динамо Загреб» «Қорабоғ»ни (2:0), «Црвена Звезда» «Буде-Глимт»ни (2:0), «Слован» «Мидтюлланд»ни (3:2) мағлуб этди. Франциянинг «Лилл» клуби, икки ўйин натижасига кўра, Праганинг «Славия» жамоасини саралашда қолдириб кетди (2:0, 1:2).
Биринчи марта янги форматда ўтказиладиган турнирда 36 жамоа иштирок этади. Бугунги қуръа ташлаш маросимидан олдин жамоалар саватчаларга қуйидагича тақсимланди.
1-сават
Реал Мадрид, Манчестер Сити, Бавария, ПСЖ, Ливерпул, Интер, Боруссия, РБ Лейпциг, Барселона.
2-сават
Байер, Атлетико, Аталанта, Ювентус, Бенфика, Арсенал, Брюгге, Шахтёр, Милан.
3-сават
Фейеноорд, Спортинг, ПСВ, Динамо-Загреб, РБ Залцбург, Лилл, Црвена Звезда, Янг Бойз, Селтик.
4-сават
Слован, Монако, Спарта, Астон Вилла, Болоня, Жирона, Штутгарт, Штурм, Брест.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter