Дюсселдорф энди Москва билан «биродар» эмас
Германиянинг Дюсселдорф шаҳри Москва билан алоқаларини узди — бу икки шаҳар илгари биродарлашган шаҳарлар эди. Бу ҳақда «Bild» нашри хабар берди.
«Дюсселдорфдаги Москва билан биродарлашганлик мақомини эслатувчи барча белгилар олиб ташланяпти», — деди обербургомистр (шаҳар ҳокими) Штефан Келлер.
Дюсселдорф ўзига янги биродарлашган шаҳар топди — Черновци (Украина). Бир пайтлар Москва белгилари ўрнатилган жойларга Черновци белгилари ўрнатилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter