ДХХ қалбаки пул тайёрлаб, муомалага киритган гуруҳни фош қилди
ДХХ чирчиқлик фуқарони Бухорога бориб, 10 млн. 100 минг сўм миқдоридаги қалбаки миллий валютани 600 АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олди.
Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг жиноий шериги, Гулистонда яшовчи шахсни 600 АҚШ долларини қабул қилиб олган вақтида ушлади ҳамда уйида 2 млн. 150 минг сўм миқдорида қалбаки банкнотлар борлигини аниқлади.
Суриштирув давомида пуллар аслида Андижон шаҳрида тайёрланиши маълум бўлди.
Дастлаб Андижонда яшовчи шахс ўзининг «Дамас»ида 3 млн. 200 минг сўм миқдоридаги 64 дона 50 минг сўмлик қалбаки банкнотларни олиб кетаётганда ушланди.
Сўнгра бу пулларни тайёрловчи яна бир фуқаронинг уйидан пул тайёрлашда керак бўладиган буюмлар ҳамда 14 млн. 550 минг сўм миқдоридаги қалбаки пуллар топилди.
Жиноий гуруҳ шу вақтгача жами 300 млн. сўмдан ортиқ қалбаки пулларни Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида муомалага киритишга улгурган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter