ДХХ ҳудудларда гиёҳвандликка қарши қатор тадбирлар ўтказди. 5 нафар шахс терговга тортилган
Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида яшовчи 1987 йилда туғилган шахснинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, келгусида сотиш мақсадида сақлаб келинаётган 1 кг 454 гр. “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. ДХХнинг вилоят бошқармасининг аниқлашича, «юк» тожикистонлик наркоташувчилар томонидан олиб келинган.
Шунингдек, Қўқон шаҳрида яшовчи, 1976 ва 1996 йилларда туғилган икки фуқаро тожикистонлик наркоташувчилар томонидан Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ҳудудига контрабанда йўли билан ўтказилиб, хуфиёна жойга яшириб кетилган 863 гр. «опий» моддасини олиб, доимий яшаш манзилларига қайтиб кетаётган вақтларида «Чинор» ЙПХ масканида қўлга олинди. Маълум бщлишича, мазкур шахслар аввал ҳам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жиноят содир этганликлари учун судланиб, жазо муддатини ўтаб чиққан бўлган.
Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда эса Сурхондарё вилоятининг Денов туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган, муқаддам судланган фуқаро 274 гр. «гашиш» моддасини Юнусобод туманида истиқомат қилувчи, 1992 йилда туғилган шахсга 35 млн. сўмга сотмоқчи бўлган вақтида уларнинг иккаласи ҳам ушланди.
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter