Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ДХХ йирик дори контрабандасини фош қилди

ДХХ йирик дори контрабандасини фош қилди

Қирғиз Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси ходимлари томонидан божхона идоралари билан ҳамкорликда Наманган шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда  Қирғиз Республикасининг Жалолобод вилояти Олабуқа туманида  яшовчи, 1985 й.т. фуқароси ҳамда Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида истиқомат қилувчи, 1980 ва 1998 йилларда туғилган 2 нафар шахс ўзаро келишган ҳолда Қирғиз Республикасидан мамлакатимизга айланма йўллар орқали олиб кирилган 16800 дона «Регапен» кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 36 минг АҚШ долларига сотган вақтларида қўлга олинди. 

Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда эса, Шайхонтохур туманида яшовчи, 1982 й.т. фуқаронинг ёни ва автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда 15 дона «Регапен» кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, унинг таниши бўлган, 1978 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган шахснинг Учтепа туманидаги яшаш хонадони кўздан кечирилганда, 2967 дона «Регапен» дори воситаси борлиги маълум бўлиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

ДХХ Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси ходимлари томонидан божхона идоралари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда «Фарғона-Тошкент» йўналишида ҳаракатланаётган «Нексия» русумли автомашина Сергели тумани ҳудудида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унда Фарғона шаҳрида яшовчи, 1989 й.т. фуқарога тегишли 1400 дона «Регапен», 30 дона «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

ДХХ Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан божхона идоралари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи, 1989 й.т., шахснинг «Ласетти» русумли автомашинаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унда 6034 дона «Регапен» кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур фуқаронинг яшаш хонадонидан ҳам 2800 дона «Регапен» дори воситалари олинди.

Таъкидлаш лозимки, барча ҳолатларда мусодара қилинган кучли таъсир қилувчи дори воситалари Қирғиз Республикасидан мамлакатимизга контрабанда йўли билан олиб келинган.

Ҳозирда ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг