Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ДХХ чегарада афғонистонликни қўлга олди

ДХХ чегарада афғонистонликни қўлга олди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

ДХХнинг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ва Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Ўзбекистон ҳудудига Амударё орқали ноқонуний ўтган Афғонистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.

Текширув жараёнида унинг ёнида 9 кг. 84 гр. опий гиёҳванд моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Эслатиб ўтамиз, яқинда наркотик савдоси билан шуғулланувчи тўда чегарадан ўтишга урингани, аммо чегарачиларимиз томонидан тўхтатиб қолингани, отишма вақтида бир нафар аскаримиз қаҳрамонларча ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг