Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ДХХ Андижонда «откатчилар»ни ушлади

ДХХ Андижонда «откатчилар»ни ушлади

Фото: Xabar.uz

Андижонда қиймати 42 млрд. сўмлик лойиҳани олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди.

Андижон туманида яшовчи, 1966 й.т. А.Б. ва Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи, 1971 й.т. Х.У. ўзаро тил бириктириб, йўл қурилиши соҳасида фаолият юритувчи МЧЖ раҳбарининг ишончига киришади.

Давлат хавфсизлик хизматининг хабар беришича, улар юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали, тадбиркорга Асака туманидаги «4Р-112» автомобил йўлининг 4 км қисмига асфалтобетон қопламасини ётқизиш бўйича лойиҳани олиб беришни ваъда қилган.

Бунинг эвазига лойиҳа учун ажратиладиган 42 млрд сўмнинг 10 фоизини (4,2 млрд сўм) беришни сўраган.

ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари шахслардан бирини сўралган пулдан 20 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 28,211-моддалари (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг