Давлат хизматлари агентлиги делегацияси Эстонияга ташриф буюрди
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори ўринбосари Н.Мухаммадиев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Эстония э-ҳукумат Академиясига ташриф буюрди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.
Мақсад – электрон ҳукуматни жорий этиш жараёнида ахборот коммуникация технологияларини қўллаш, давлат хизматларини такомиллаштириш ва мазкур соҳада Эстониянинг илғор тажрибаси билан алмашиниш.
Ўз ўрнида, Ўзбекистон делегацияси раҳбари томонидан юртимизда аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизими, ўтган қисқа давр мобайнида эришилган ютуқлар, соҳани ривожлантириш йўлидаги истиқболдаги режалар ҳақида тақдимот қилинди.
Илғор хорижий тажрибани ўрганиш — давлат хизматлари соҳасини такомиллаштириш жараёнининг муҳим қисми ҳисобланади. Шу боис, Давлат хизматлари агентлигининг ходимлари доимий равишда ўз малакаларини ошириш, ушбу жараёнда энг янги ахборот ва технологик ечимларни жорий этиш учун иш олиб боришади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter