Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Душанба куни кундузи кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Душанба куни кундузи кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Фото: Xabar.uz

Бугун Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 9-14° илиқ бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10-12° илиқ бўлади.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик бўлиши мумкин. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-7° илиқ бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг