Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Дуоибаддан тозалаш» учун 12,5 миллион сўмлик тиллани ўзлаштирган лўлига жиноят иши очилди

«Дуоибаддан тозалаш» учун 12,5 миллион сўмлик тиллани ўзлаштирган лўлига жиноят иши очилди

2020 йилнинг 29 октябрь куни соат 14:30 ларда лўли миллатига мансуб бўлган аёл ўзганинг мол-мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида Яккасарой тумани Тошбулоқ кўчасида жойлашган хонадонларнинг бирига киради.

У ушбу хонадонда яшовчи Насиба А.ни алдаб, қўлларида бўлган икки дона аёл ва эркак қўғирчоқларини ҳамда ўзи билан олиб келган араб тили ёзувли қоғозларни хонадон ҳовлисига ташлаб қўяди. Сўнг, хонадон эгаси бўлмиш Насиба А.га уйини «тозалаб» беришини айтади.

Кейин алдов йўли билан унга тегишли бўлган 12.500.000 сўмлик тилла тақинчоқларини қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинади.

Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Яккасарой тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни 58 ёшли Гулчеҳра М. содир этганлиги аниқланиб, ушбу фуқарога нисбатан айблов эълон қилинган ҳамда тегишли судловда кўриб чиқиш учун туман прокуратурасига юборилди, дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг