Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёнинг энг чиройли дарёлари (фото)

Дунёнинг энг чиройли дарёлари (фото)

Foto: «Bigpicture»

Дарёлар кўп: узун, қисқа, серсув, мавсумий, тиниқ, лойқа,... Аммо уларни нима умумлаштириб туради? Топдингиз, гўзал ва бетакрор манзаралар. Фотосаёҳатимиз дунёнинг энг чиройли дарёларига, сизнингча, қайси бири чиройли?

Колумбия табиатининг дурдонаси Каньо Кристалес ёки Камалак дарёси Макарена тоғ тизмалари жанубидан бошланиб, шарққа, Гуайаберо дарёсига туташувчи манзил томон оқади. Камалак дарёси номига мос, унга боқинг: сариқ, ҳаворанг, яшил, қора ва қизил ранглар жилоси кўзингизни қамаштиради.


Сайёрамизнинг энг серсув дарёси Амазонка. Бош-охири йўқ бу «сув лабиринтлари»дан чиқиб кетиш осонмас.


Миссури — АҚШни суғорувчи асосий дарёлардан бири. Шимолий Дакота штати ҳудудида Миссурига машҳур Юрак дарёси (Heart River) келиб қўшилади, нима учун бундай ном олганини сурат ҳам айтиб турибди.


Аргентина ва Чили бўйлаб оқувчи Футалеуфу дарёсининг феруза сувлари бутун дунёдан рафтингчилар (тоғ дарёларида шиширилган қайиқларда сузувчилар) ва байдаркачиларни ўзига чорлайди.


Лена — Шимоли-Шарқий Сибирдаги энг йирик дарё. Дарё соҳилларида табиат мўъжизаси — Лена устунлари ёки Тош ўрмон жойлашган.


Буюк ва ажойиб Волга.


Замбези дарёсининг бетакрор каскадларини томоша қилиш учун ҳар йили икки миллион киши келади.


Мафтункор Дунай дарёси Европанинг 10 та мамлакати бўйлаб оқади.


Аризонадаги «Тақа» (Horseshoe Bend)нинг донғи бутун дунёга кетган. Колорадо дарёси Глен каньонида жойлашган миллий дам олиш зонаси ҳудудида қоясимон жинсларни айланиб ўтиб, тақасимон меандрани ҳосил қилган.


Хитойнинг гўзал Янцзи дарёси Хитойни шартли равишда шимол ва жанубга ажратиб туради.


Ўзимизникига нима етсин?! Чирчиқ дарёси.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг