Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёга машҳур компаниялар, сифатли фармацевтика ва футбол – Тошкентда «Made in Pakistan» кўргазмаси ўтказилмоқда (видео)

Дунёга машҳур компаниялар, сифатли фармацевтика ва футбол – Тошкентда «Made in Pakistan» кўргазмаси ўтказилмоқда (видео)

Покистон текстил маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича дунёда етакчи ўринларда туради. Буғдой етиштириш бўйича эса бутун бошли Африка ёки Жанубий Америка мамлакатлари унга тенг кела олмайдилар. Бундан ташқари шакарқамиш, пахта ва буғдой ҳосили бўйича ҳам дунёда етакчилар қаторида туради. Табиийки озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи тобора долзарб тус олаётган замонавий маконда бу кўрсаткичларнинг ўрни жуда юқоридир.

Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас – Покистон ахборот технологиялари соҳасида рақамли хизматлар кўрсатиш бўйича дунёда иккинчи ўринда туради. Технологиялар бозорида ўз ўрнига эгаллашга интилаётган Ўзбекистон учун яқин дўст ва ишончли ҳамкор бўлган давлат билан тажриба алмашиш катта аҳамият касб этади.

Бугун, 28 июнь куни Тошкентдаги UzExpo марказида «Made in Pakistan» кўргазмаси иш бошлади. 30 июнга қадар давом этувчи мазкур кўргазмада Покистоннинг 80 дан ортиқ етакчи компаниялари иштирок этмоқда. Тадбир доирасида, Покистон ва Ўзбекистон ишбилармон доиралари ўртасидаги бизнесдан-бизнесга (B2B) учрашувлари ҳам ўтказиляпти.

Кўргазма Покистон ҳукумати, Тижорат вазирлиги ҳамда Савдони ривожлантириш департаменти (TDAP) томонидан мамлакатнинг Тошкентдаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил э тилган. Ундан кўзланган асосий мақсад Покистоннинг ишлаб чиқариш қобилияти ҳамда инновацияларини намойиш этишдан иборат.

Кўргазмада тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, муҳандислик маҳсулотлари, ахборот технологиялари ва бошқа кўплаб соҳалардаги инновациялар тақдим этилмоқда.

Покистон ва Ўзбекистон стратегик савдо ҳамкорлар ҳисобланади. Икки мамлакат 2022 йилда транзит савдо шартномаси, 2023 йилда эса имтиёзли савдо шартномасини имзолади. Икки томонлама савдо алоқалари юқори траекторияда давом этмоқда.

Ўзбекистон ва Покистон ўртасида келишилган Йўл харитаси доирасида икки томонлама савдони уч йил ичида 1 миллиард АҚШ долларигача ошириш мақсад қилинган. Бунинг учун яқин вақтларда Покистонда ҳам Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмасини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Покистон шунингдек спорт жиҳозлари тайёрлаш бўйича ҳам етакчи давлатлар сирасига киради. Бу мамлакатда ишлаб чиқарилган коптокни тепиб кўрмаган футбол иҳлосманди юртимизда деярли бўлмаса керак. Goldsoni компанияси ҳам Ўзбекистонга кириб келаркан, мамлакат спорти ривожига ўз ҳиссасини қўшишдан умидвор.

Маълумки, Покистоннинг стратегик жойлашуви Жанубий Осиё, Марказий Осиё ва яқин Шарқни боғлаб, Араб денгизига ҳамда асосий денгиз йўлларига кириш эшиги бўлиб хизмат қилади. Покистоннинг автомобиль йўллари, Гвадар ва Карачи портлари, яхшиланган темир йўл алоқаларини ўз ичига олган инфратузилмага инвестициялари транзит савдоси самарадорлигини оширади. Покистон ҳукумати Савдо вазирлиги Марказий Осиёдаги биродар мамлакатлар билан савдо ва иқтисодий алоқаларни кучайтириш учун ўзининг минтақавий алоқалар сиёсати доирасида ҳаракат қилиб келмоқда ва бундан икки мамлакатнинг тарихий алоқаларини ўзаро манфаатли иқтисодий шерикликка айлантириш мақсади кўзланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг