Дунёдаги энг қиммат чизиқча
Америкаликлар 1962 йили Венера сайёрасини ўрганиш мақсадида «Маринер-1» ракетасини учиришди. Аммо орадан бир неча дақиқа ўтиб ракета ҳалокатга учради.
Аввалига антеннаси ишламай қолди, кейин бошқарув борт компьютерига ўтди. Компьютер антенна бераётган нотўғри сигналларни инкор қилиб, ракетани ўзи бошқариши керак эди. Бироқ бундай бўлмади, чунки унга ўрнатилган дастурда битта хато бор эди — кўрсатмаларни перфокарталарга (илгари компьютерларда перфокарталар ишлатилган) ўтказишда тенгламаларнинг биридаги ҳарфнинг тагидаги чизиқча тушиб қолганди. Бу тенгламанинг математик моҳиятини тубдан ўзгартириб юборди — ракета тўғри йўналиш қолиб чапга бурилиб кетди ва портлади...
Ўша воқеаларни ёритган журналистлар бу «тарихдаги энг қиммат чизиқча» деб ёзишганди. Бугунги ҳисоб-китобларга қараганда, компьютердаги битта хатолик 135 миллион долларлик космик кемани йўқотишга олиб келган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter