Дунёдаги энг кучли 7 ёшли қиз ўзидан уч баравар оғир тошларни кўтармоқда (фото)
Ўзидан қарийб уч баравар оғир штанга билан машқ бажарадиган канадалик қиз дунёдаги энг кучли деб топилди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
Оттавалик 7 ёшли Рори ван Ульфт бир уринишда 32 килограмм, силтаб кўтаришда 42 килограмм штангани кўтара олади, 61 килограмм штанга билан ўтириб туради, 80 килограммгача бўлган тошларни кўтариши мумкин. Яқинда у 30 килогача вазн тоифасида 11 ва 13 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида ўтказилган оғир атлетика бўйича мусобақада АҚШнинг энг ёш чемпиони бўлди.
Қиз оғир атлетика билан беш ёшдан бери шуғулланади, машғулотларга ҳафтасига тўрт соатлаб вақтини сарфлайди. У гимнастикани ҳам яхши кўради, спортнинг айнан шу турини афзал кўради, гимнастика машғулотларига ҳафтасига тўққиз соат вақт ажратади.
«Синклер коэффициентларига кўра, Рори нафақат дунёдаги, балки тарихдаги энг кучли 7 ёшли қиз бўлиши мумкин. Буни тасдиқлайдиган далиллар бор», — дейди унинг отаси Каван ван Ульфт.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter