Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёдаги энг ақлли ит ўлди

Дунёдаги энг ақлли ит ўлди

Фото: «Звезда ТВ»

АҚШнинг Жанубий Каролина штатида Чейзер (Chaser) лақабли бордер-колли зотдор ит ўлди. У қарийб мингтача сўзни билгани учун дунёдаги энг ақлли ит ҳисобланган. Бу ҳақда «Independent» хабар берди.

Чейзернинг эгаси, собиқ психиатр Жон Пилли дрессировка қилишнинг антиқа усулини ишлаб чиққанди. У коллини 2004 йили сотиб олади ва уч йил давомида ит билан ҳар куни тўрт-беш соатлаб шуғулланади. Пилли итга турли буюмларни кўрсатиб, уларнинг номини тахминан 40 марталаб талаффуз қилади, кейин эса яшириб қўйиб, топишини сўрайди.

Жон Пилли жониворни ўргатиш учун 800 та юмшоқ ўйинчоқ, 116 та шар, 26 та фрисби ва турли пластик буюмлардан фойдаланади. Натижада Чейзер 1022 та сўзни тушуниб олади.

Пиллининг қизи итни дрессировка қилишга ёрдамлашади, отасининг тажрибасини «ҳайвонлар когнитив функциялари тадқиқотида ўрганилмаган соҳа», деб ҳисоблайди. Унинг сўзларига кўра, Чейзер ўз исмини ва турдош отларни фарқлай олган.

Ит 15 ёшида табиий сабабларга кўра ўлди. Чейзернинг эгаси бундан бир йил муқаддам 89 ёшида ҳаёт билан видолашганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг