Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёда коронавирус етиб бормаган қитъа қолмади

Дунёда коронавирус етиб бормаган қитъа қолмади

Фото: «Karatu.ru»

Антарктидада коронавирусни юқтириш ҳолати илк бор қайд этилди. Шу тариқа дунёда COVID-19 пандемияси таъсир қилмаган қитъа қолмади. Бу ҳақда Чилининг «La Tercera» газетаси хабар берди.

Нашрнинг маълум қилишича, коронавирус Чилининг Антарктикадаги Хенераль-Бернардо-О’Хиггинс станциясининг 36 нафар ходимида аниқланган. Уларнинг 26 нафари ҳарбий хизматчилар, қолган 10 нафари станцияга хизмат кўрсатувчи пудратчи компания ишчилари ҳисобланади. Уларнинг бари эвакуация қилинган ва шифокорлар назорати остига олинган.

17 декабрь куни коронавирус базага ноябрь ойи охири — декабрь бошларида келган «Sargento Aldea» кемасининг уч нафар экипаж аъзосида аниқлангани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг