Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунё океанининг «қўл урилмаган» жойлари борми?

Дунё океанининг «қўл урилмаган» жойлари борми?

Фото: «Flickr.com»

Австралия ва АҚШ олимлари Дунё океанининг ҳозирги ҳолатини ўрганиб чиқишди, деб хабар бермоқда «Life.ru». Улар инсоният хўжалик фаолиятини бошламаган жойлар борлигига эътибор қаратишди.

Тадқиқотчиларнинг «Current Biology» журналида чиққан мақоласида ёзилишича, Дунё океани майдонининг 13 фоизи (55 млн. квадрат километр) ҳозирча қўл урилмасдан, асл ҳолида турибди.

Экологлар океанлар ва денгизларга инсоният фаолиятининг 12 тури таъсир кўрсатишини аниқлашди: юк ташиш, транспорт, балиқчилик, саноат оқава сувларининг қуйилиши, қишлоқ хўжалигида ишлатилган минерал ўғитларнинг дарёда оқиб келиши ва бошқалар.

Инсоният фаолиятисиз бокиралигини сақлаб турган энг йирик акваториялар Ҳинд-Тинч океани минтақасида, Арктика ва Антарктикада жойлашган. Инсоният хўжалик фаолиятининг энг салбий таъсири Африка жанубий қирғоқларини ювиб турувчи сувларда аниқланди.

Бугунги кунда ўзлаштирилмаган зоналарда бошқа ерларга қараганда биологик турлар кўп, бу сайёрамиз экологияси учун жуда муҳим.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг