Дубай — сайёҳлардан пул ишлаш бўйича жаҳон рекордчиси
Ўтган 2017 йилда Дубай (БАА)га келган 15,9 миллион нафар сайёҳ 29,7 миллиард доллар сарфлади. Бу ҳақда «Azertag» хабар берди.
«Mastercard» глобал тўлов тизимининг «Global Destination Cities Index» тадқиқотига кўра, Дубайга келган ҳар бир меҳмон кунига ўртача 537 доллар сарфлайди. Худди шундай сайёҳ Парижда кунига 301, Сингапурда 286 доллар ишлатади.
Энг гавжум туризм нуқталаридан саналган Истанбулда хорижликлар энг кам харажат қилишади — кунига 108 доллар.
Туристлар оқими бўйича Дубай ҳозир жаҳонда Бангкок, Лондон ва Париждан сўнг тўртинчи ўринда, ундан кейин эса Нью-Йорк, Токио ва Истанбул турибди. Бирлашган араб амирликларининг Абу-Даби шаҳри эса сайёҳлар оқими энг тез ўсаётган шаҳар сифатида қайд этилди: 2009 йилдан 2017 йилгача оралиқда сайёҳлар сони 18,2 фоизга кўпайган.
Ушбу рейтингга жаҳоннинг 162 шаҳри киритилган бўлиб, нафақат ўтган йиллар сарҳисоб қилинди, балки истиқбол учун прогнозлар ҳам кўрсатилди. Унга кўра, 2018 йилда Дубайда туристлар оқими 5,5 фоизга ўсиши ва битта меҳмоннинг шаҳарда бўлиш вақти 3,5 кечани ташкил этиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter