ДТМ сайтида узилишлар бўлмоқда
Интернет тармоғида юз бераётган узилишлар Давлат тест марказининг расмий веб-сайтига киришда мураккаблик туғдирмоқда ва абитуриентлар рухсатномаларини юклаб олиш жараёнига салбий таъсир кўрсатмоқда, деб хабар бермоқда ДТМ ахборот хизмати.
Мазкур ҳолат abitur.dtm.uz сайтига кираётган абитуриентлар сонининг кўплигига боғлиқ эмас. Интернет тармоғи узлуксиз ишлаган тақдирда қанча абитуриент мурожаат қилишидан қатъи назар, abitur.dtm.uz сайти орқали рухсатномаларини юклаб имконияти мавжуд.
Айни пайтда мутахассислар томонидан интернет тармоғидаги узилишлар сабабларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича зарурий ишлар олиб борилмоқда.
Ноқулайликлар учун узр сўраймиз, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бугундан абитуриентларга рухсатнома бериш бошланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter