Дониёр Абдуқодиров: «Ҳар бир инсон ўзини устида ишламас экан, жамиятнинг ривожланишини кутиши мумкин эмас»
Ucell компаниясининг етакчи юрисконсульти Дониёр Абдуқодиров яқинда "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари девонлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари" номли 208 саҳифали монографиясини чоп этди.
Дониёр Абдуқодиров юрист-амалиётчи ва олим, катта иш тажрибасига эга. Тошкент давлат юридик университетида, адвокатура, Иқтисодий суд ва мамлакат Парламентида ишлаган. У депутатлик фаолияти давомида 33 ёшида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси этиб сайланган. Эътиборингизга Дониёр Абдуқодиров билан қилган интервьюни тақдим этамиз.
– Нега ҳуқуқшунослик соҳасини танлагансиз?
– Ҳуқуқшуносликни отамнинг маслаҳати билан танлаганман. Отамни оила манфаатларини, ҳуқуқларини ҳимоя қилишимни ва қонунларни яхши ўрганишимни истаган асосий мотиваторим деб айта оламан. Шу сабабли ҳам ўсиб-улғайгач ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасини ўрганишга ҳаракат қилдим. Бу касбни танлашимга детективларга бўлган қизиқишим, адолатга интилишим ҳам таъсир қилган, деб ўйлайман. Яъни дедуктив усулни қўллаш, жиноятларни тергов қилиш, жиноятчиларни топиш ва жазолаш, адолатни тиклаш орқали тергов билан шуғулланишни хоҳладим.
– Беш ёшли болага юрист кимлигини ва нима иш қилишини тушунтириб бера оласизми?
– Мен буни қуйидагича тушунтирардим: «тасаввур қил, ўғлим: сенинг дўстларинг ва танишларинг бор. Масалан, сен ўйинчоқни улардан олишни хоҳлайсан – машина ёки динозаврни. Келажакда дўстинг машина ёки динозавр ўғирланган ва қарзга олинган деб даъво қилмаслиги учун мен сенга бу келишувни расмийлаштиришга ёрдам бераман».
– Устозларингиз кимлар?
– Мен ҳуқуқ соҳасининг кўплаб соҳаларида ишлаганман ва устозларим кўпчиликни ташкил қилади. Дастлаб судда менга ҳужжатларни қандай ёзишни ўргатганлар ҳам илк устозларим ҳисобланади. Парламентда, юридик бўлим бошлиғи Абдуқаҳҳор Юлдашев ҳужжатларни қандай қилиб тўғри ва аниқ расмийлаштиришнинг барча асосларини ўргатди. Биз устоздан ҳатто бирорта нуқта, вергулда хато қилмасликни ўргандик.
– Касбингиз орқали эришган ютуқларингиз ҳақида...
– Ҳаётимдаги энг ажойиб воқеа (агар турмуш қурганим ва фарзандли бўлганимни ҳисобга олмасак) касб нуқтаи назардан, 2010 йилда мен номзодлик диссертациясини ҳимоя қилдим. 2012 йилда судья, 2015 йили 33 ёшимда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида қўмита раиси бўлдим.
– Сиз юрист-амалиётчи ва юрист-олимнинг ажойиб комбинациясисиз...
– Ўн саккиз йилдан ошдики, қонунни қўллаш соҳасида ишлаб келяпман. Бизда юрист-олимларгина кутубхонага бутунлай сингиб кетиши керак, деган стереотип мавжуд. Аслида, бу стереотип аллақачон эскирган. 2000 йиллардан бошлаб амалиётчи ходимлар ҳам ўзларини илм-фанга бағишлаган. Чунки илм-фан хизматда ўсиш, бошқа мамлакатлардаги ҳамкасблар билан мулоқот қилишга ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида юзага келадиган фавқулодда муаммоларга оқилона ечим топишга ёрдам беради.
– Ҳар бир назариячи-юрист ўз билимларини амалда муваффақиятли қўллай оладими?
– Йўқ, чунки амалий кўникмалар жуда муҳим. Мен буни ўз амалиётимда бошдан кечирдим, парламентда узоқ вақт ишлаганимда шундай хулосага келдим. Назарий нуқтадан қаралса, у келажакда қонунларга айлантирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини таҳлил қилади. Уларнинг аслида қандай ишлашини ҳис қилмасдан, самарадорлигини баҳолаш мумкин эмас. Бироз вақт ўтгач, судья сифатида ишлаётганда, мен ўзим қонунчиликдаги амалий билимлар билан тўлдирилиши лозим бўлган бўшлиқларни ҳис қилдим. Чунки ижтимоий муносабатларни, ҳатто никоҳ муносабатларини ҳам оилали бўлмасдан ҳукм қилиш учун... менимча хулоса, тажриба керак. Шунинг учун, ҳатто амалиётда ҳам судьянинг ёши аввал 30 ёшга, кейинчалик 35 ёшга кўтарилди. Илгари улар 25 ёшида ҳакам бўлишлари мумкин эди. Бу ёшда кўп ҳуқуқшунослар ҳали оила қурмасидан, турмуш тажрибасига эга бўлмасидан ажралиш ишлари билан шуғулланган. Ушбу ижтимоий омил судья лавозимига қабул қилиш ёшини ўзгартиришда муҳим роль ўйнади.
– Докторлик диссертациясини ҳимоя қилиш мақасадига қандай келдингиз?
– 2010 йилда мен юридик фанлар номзоди эдим. Ҳозирги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари девонлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари» диссертациям мен бошлаган ана шу илмий ишнинг давоми. 2004 йили университетни тугатганимда биринчи вазифам билимларимни амалда қўллаш эди. Кейинроқ магистратурани тугатганимни ҳисобга олиб, ўзимни олим сифатида синаб кўришга аҳд қилдим ва биринчи номзодлик диссертациясини ҳимоя қилдим. Шундан сўнг, ўз ишимдан воз кечишимга тўғри келди, чунки керакли адабиётни топиш ва илмий ишни ҳимоя қилиш қоидалари билан боғлиқ бюрократик тўсиқлар мавжуд эди ва афсуски бу жуда кўп вақтни олар эди. Докторлик диссертациям Ўзбекистон Республикаси парламентининг ривожланишига ҳисса қўшади, деган умидда уни илғор мамлакатлар парламентлари стандартларига янада мослаштиришга қарор қилдим.
– Сизда парламентда таълим бериш ва нутқ сўзлаш тажрибаси бор, яъни юзлаб одамларга маърузалар ўқигансиз. Тасаввур қилинг, 35 миллионлик юртдошларимиз йиғилган аудиторияга нимадир дейиш учун 60 сония вақтингиз бор. Нима деган бўлардингиз?
– Мен улар ҳеч қачон тушкунликка тушмасликларини, олдинга интилишларини ва фақат мўъжизаларга ишониш билан чекланмасдан, балки сабабини қилиб, кундалик ҳаётга умумий манфаат учун сармоя киритиб, ўз имкониятларини ривожлантиришларини айтардим.
Ҳукумат жамиятнинг кўзгусидир. Ва ҳар бир инсон ўзини устидан ишламас, яхши томонга ўзгартирмас экан, Жамиятнинг ривожланиши мумкин эмас.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter