Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Доналд Трамп Хитойга нисбатан санкциялар тўғрисидаги қонунни имзолади

Доналд Трамп Хитойга нисбатан санкциялар тўғрисидаги қонунни имзолади

Фото: euronews.com

АҚШ президенти Доналд Трамп Гонконгдаги «камситувчи ҳаракатлар» муносабати билан Хитойга қарши санкциялар тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда у 14 июл куни Оқ уйдаги матбуот анжуманида маълум қилди.

«Бугун мен Гонконг аҳолисига нисбатан камситувчи ҳаракатлари учун Хитойни жавобгарликка тортиш учун қонун лойиҳаси ва ижро этувчи фармонга имзо чекдим», – деди Трамп.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ Конгресси томонидан аввалроқ маъқулланган қонун лойиҳаси Гонконгдаги вазиятга алоқадор хитойлик жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан санкцияларни жорий қилишни назарда тутади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг