Трамп иккинчи импичментга ҳам «чап беришга» муваффақ бўлди
АҚШ Конгрессининг юқори палатаси 13 феврал куни бўлиб ўтган учрашувда собиқ президент Доналд Трампни импичмент процедураси доирасида оқлади. Бу ҳақда CNN телеканали хабар қилди.
Телеканал маълумотларига кўра, 57 нафар сенатор АҚШнинг собиқ раҳбарини ёқлаб овоз берган, 43 нафари Трампга қарши овоз берган. Қайд этилишича, собиқ президентни қоралаб овоз берганлар орасида нафақат демократлар, балки Республикачилар партиясининг етти вакили ҳам бор.
Импичмент керакли овозларнинг учдан икки қисмини ололмаган ва шу тариқа Трамп қўзғолон қўзғатиш айбловидан озод қилинган.
Аввалроқ айтиб ўтганимиздек, АҚШ тарихида биринчи марта битта президентга қарши иккита импичмент бўйича суд жараёни ўтказилди.
Импичмент жараёни 9 февралда бошланган. Трампнинг адвокатлари унга қарши суд жараёнини демократлар учун конституцияга зид сиёсий театр деб аташди ва Сенатни сиёсатни оқлашга чақиришди. Бунга жавобан Конгресс Вакиллар Палатаси прокурорлари Трамп Капитолийдаги тартибсизликлар куни қасддан ўз тарафдорларини исёнга ундаганини, шу сабабли у импичмент жараёни доирасида судланиши кераклигини айтиб ўтган эди.
6 январ куни ўша пайтда АҚШ президенти бўлиб ишлаган Трамп тарафдорлари митингдан сўнг Капитолий биносига бостириб киришди. Тартибсизликка қарамай, Конгресс демократ Жо Байденнинг давлат раҳбари этиб сайланишини маъқуллади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter