Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трамп Вашингтонни чиройли шаҳарга айлантирмоқчи

Трамп Вашингтонни чиройли шаҳарга айлантирмоқчи

Фото: War Thunder

АҚШ президенти Доналд Трамп мамлакат пойтахти Вашингтонни хавфсиз ва кўркам шаҳарга айлантириш тўғрисидаги фармонни имзолади.

«Америка пойтахтида ҳар бир яшовчи ёки сайёҳ ҳар қандай пайтда ўзини хавфсиз ҳис этиши шарт. Кўчалар, хиёбонлар ва боғлар тоза, обод ва кўркам бўлиши лозим», — дейилади фармон матнида.

Фармондаги алоҳида бандда Вашингтонни «чиройли» қилиш кўрсатилган. Шаҳарни ободонлаштириш дастурини бажариш бир нечта муассасага юклатилади.

«Мамлакатимизнинг пойтахти, барчамизники бўлган ягона шаҳар Америка халқининг фахрига, давлат хизматчилари учун хавфсиз масканга айланиши керак. Афсуски, муваффақиятсиз сиёсат туфайли ҳозир ундай эмас», — дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг