Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Доктор Моҳаммад Монирул Ислом: мамлакатимизда «Бангладеш-2041» дастури амалга оширилмоқда

Доктор Моҳаммад Монирул Ислом: мамлакатимизда «Бангладеш-2041» дастури амалга оширилмоқда

Бангладешнинг Ўзбекистондаги элчихонасида Бангладеш Мустақиллиги ва Миллий кунини нишонланиши муносабати билан «Бангладеш халқаро платформада» мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда академик профессорлар, бизнес соҳа вакиллари, маданият ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбир олдидан Бангладешнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Доктор Моҳаммад Монирул Ислом меҳмонлар билан биргаликда Бангладеш халқ отаси Бангабандҳу Шайх Мужибур Раҳмон портрети пойига гулчамбар қўйди. Бангладеш Президенти, Бош вазир ва Ташқи ишлар вазири томонидан эълон қилинган махсус мактублар ўқиб эшиттирилди. Шундан сўнг тадбир учун махсус тайёрланган ҳужжатли филм намойиш этилди.

Бангладеш элчиси мамлакатнинг мустақилликка эришиш тарихи, бунда Бангладеш миллат отаси Бангабандҳу Шайх Мужибур Раҳмоннинг ўрни ва 1971 йилда мустақиллик учун жонини фидо қилган жасур озодлик курашчилари хусусида сўзлаб берди. Тарихнинг оғир дамларида Бангладеш тутган йўлни қўллаб-қувватлаган мамлакатларга ўзининг чуқур миннатдорлигини билдирди.

Бангладеш элчиси Доктор Ислом Бангладеш Бош вазири Шайх Ҳасина бошчилигида эришилган ижтимоий-иқтисодий тараққиётга алоҳида тўхталди. Бангладешнинг муваффақияти ва ютуқлари, айниқса, қашшоқликни камайтириш, табиий офатларнинг келиб чиқиш сабабларини ҳал этиш, иқлим ўзгариши, шунингдек, бутун дунёда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш каби соҳаларда халқаро ҳамжамият томонидан юксак баҳоланмоқда. Элчи шунингдек, «Бангладеш-2041» ривожланиш истиқболлари ҳақида сўз юритди.  

– Бангладеш ва Ўзбекистон халқлари ўртасидаги тарихий, маданий ва маънавий ришталар алоҳида аҳамиятга эга, – деди элчи Доктор Ислом. – Ўзбекистонни ишончли дўст ва ҳамкор сифатида «Бангладеш-2041» тараққиёт режасига қўшилишга таклиф қиламиз. Ўзбекистон бизнес вакилларини мамлакатимиздаги бизнес ва сармоявий имкониятларни ўрганишга ва ҳамкорликдаги салоҳиятни рўёбга чиқаришга чорлайман.    

Давра суҳбати иштирокчилари Бангладеш халқининг Мустақиллик ва Миллий куни шунингдек, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий соҳада эришган ютуқлари билан табриклашди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг