Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Врач доимий уйқусирашнинг хавфли томонларини айтди

Врач доимий уйқусирашнинг хавфли томонларини айтди

Доимий уйқучанлик, уйқусираш соғлиқдаги жиддий муаммоларини кўрсатиши мумкин. Бу ҳақда сомнолог, Москва давлат университетининг уйқу тиббиёти маркази раҳбари Aлександр Калинкин маълумот берди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, уйқуга бўлган эҳтиёжнинг ортиши юрак-қон томир, яллиғланиш касалликлари, 2-тоифа диабет билан оғриган одамларда кузатилиши мумкин.

Шу билан бирга, сомнологнинг таъкидлашича, одам тунги уйқунинг етишмаслигини шунчаки қоплаши мумкин.

Мутахассис шунингдек, Янги йил байрамидаги дам олиш кунларида иложи борича кўпроқ ухлаб олишни маслаҳат берди. 

Аввалроқ шифокор мандариннинг фойдали хусусиятларини маълум қилганди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг