Жаҳонгир Ортиқхўжаев депутатликка номзодини қўйди
Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев халқ депутатлари Тошкент шаҳар депутатлари кенгаши депутатлигига ўз номзодини қўйди. Бу ҳақда халқ депутатлари Учтепа туман кенгаши депутати Нуриддин Зайниддинов «Фейсбук»даги саҳифасида маълум қилган.
Маълум бўлишича, Ортиқхўжаев номзоди 23-«Мойқўрғон» сайлов округидан Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан кўрсатилган. Сайлов шу йилнинг 1 июль куни бўлиб ўтади.
Ортиқхўжаев билан бирга Шавкатбек Иргашев, Шаҳноза Юнусова, Гулнора Ибрагимова ҳамда Нилуфар Баҳодирова ҳам депутатлик учун курашади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter