Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Диққат. Сурхондарёда ЙҲХБ ходимлари «чўнтак камера»лар билан иш бошлади

Диққат. Сурхондарёда ЙҲХБ ходимлари «чўнтак камера»лар билан иш бошлади

Фото: Беҳзод Абдужабборов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабр, 975-сонли «йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори қабул қилинган эди. Унга биноан ЙҲХБ ва ЙПХ ходимлари махсус камералар билан таъминаниши кўзда тутилган.

Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 8 апрелидан бошлаб юртимизда биринчилардан бўлиб, Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари кичик камералар билан таъминлана бошлади. Бу борада вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот гуруҳи катта инспектори лейтенант А. Чориев Xabar.uz сайти учун маълумот бериб ўтди.

Фото: Беҳзод Абдужабборов

Ушбу қурилма махсус буюртма асосида Хитой Халқ республикасида ишлаб чиқарилган бўлиб, синов тариқасида фойдаланиш бошланди. Камеранинг қуввати узлуксиз 12 соат ишлашга етади ва ҳар қандай об-ҳаво шароитида қўлланилиши мумкин.

Эътиборли томони, қурилма махсус буюртма бўлгани боис сотувда йўқ. Қоронғуда инфрақизил нур ёрдамида сифатли тасвирга олади. Камера тасвир билан биргаликда овоз ёзиб олади ва фотосуратга тушириши мумкин.

Фото: Беҳзод Абдужабборов

Камеранинг хотираси 32 гб бўлиб, интернетга уланмаган ва онлайн кузатиш имкониятига эга эмас. Ҳар бир навбатчиликдан сўнг махсус ходимлар томонидан видеоёзув ўрганилади. Вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати томонидан хабар қилинишича ушбу қурилма ҳозирча фақат синов тариқасида қўлланмоқда. Кейинги босқичда уни интернетга улаш ва онлайн тарзда кузатиб бориш имкони пайдо бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг