Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Azon.uz»га босим ўтказилганмиди? Дин ишлари бўйича қўмита баёнот берди

«Azon.uz»га босим ўтказилганмиди? Дин ишлари бўйича қўмита баёнот берди

3 февраль куни ижтимоий тармоқ саҳифаларида «Azon.uz»га босим қачон тугайди?» номли баёнотда мазкур веб-сайтнинг бош муҳаррири А.Раимов таҳририятга нисбатан босим ўтказилгани сабабли эгаллаб турган лавозимидан озод этиш бўйича ариза берганини эълон қилган ва бу ҳолат тармоқ фойдаланувчилари орасида муҳокамаларга сабаб бўлди.

Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати мазкур воқеа юзасидан баёнот берди.

Унда айтилишича, «қўмита диний мазмундаги материалларни тайёрлаш ва тарқатишда диний-маърифий сайтларга йўналиш ва тавсия бериши мумкин. Лекин, қайсидир сайтдан қандайдир маълумотни олдириб ташлаш ёки олиб ташлашга мажбур қилиш ваколатига эга эмас.

Шунга кўра, «Azon.uz» сайтида эълон қилинган муайян мақолаларни олдириб ташлаш бўйича Қўмита раҳбарияти томонидан ҳеч қандай топшириқ бўлмаганини қатъий маълум қиламиз.

Шу ўринда, Дин ишлари бўйича қўмита қатор оммавий ахборот воситалари билан доимий ҳамкорликда фаолият олиб бораётганини, Давлатимиз Раҳбари бошчилигида диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган янгилик ва ўзгаришларни биргаликда омма эътиборига ҳавола қилаётганини алоҳида қайд этиш лозим.

Баёнот якунида, юртдошларимизга яна бир бора, Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти томонидан «Azon.uz» сайти таҳририяти ва жамоасига мақолани олдириб ташлаш бўйича босим бўлмаганини, аксинча сайтда берилаётган хабар ва мақолалар кенг халқ оммасига мўлжаллангани учун фойдали ва холис бўлиши борасида доимий ҳамкорлик қилиб келаётганини билдирамиз» -дейилади баёнотда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг