Ди Каприонинг «ўзгача хусусиятли» квартираси 8,5 миллион долларга сотилади
Америкалик актёр Леонардо Ди Каприонинг Ню-Йоркдаги квартираси 8,5 миллион долларга сотилмоқда. Бу ҳақда эълон BHS кўчмас мулк хизматлари компаниясининг веб-сайтида жойлаштирилган.
Квартира Гринвич мавзесидаги 1897 йилда қурилган бинода жойлашган. Майдони 340 квадрат метрдан сал кўпроқ. Квартира бешта хонадан, шу жумладан учта ётоқ хонасидан ва 2 та ваннахонадан иборат.
Бундан ташқари, харидорлар С витамини билан ионлаштирилган душ, терморефлексотерапия поллари, циркадий ёритгичлари ва «Ню-Йоркдаги энг соғлом турмуш биноси»нинг бошқа афзалликларидан баҳраманд бўлишлари мумкин.
Квартира янги эгасига 8,5 миллион долларга тушади, уй таъминоти 6118 долларга, ойлик мол-мулк солиғи эса 4581 долларга тенг бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter